Umid Gafurov's Blog

Umid Gafurov's Blog

925
30 Ноя 2018

Аниқ саволга мўжмал жавоб

“Ўзбектелеком” бугун ўтказган мажлисида Facebook ва YouTube бўйича саволларга ҳам жавоб берилибди. Компания бошқарма бошлиғи Алишер Зуфаровнинг айтишича, компания ушбу масалани ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.

“Натижа бўлиши билан ҳаммани бу ҳақда хабардор қиламиз. Бу масалани ҳал қилишимизга ҳеч ким шубҳаланмаяпти. Фақат озгина вақт керак, холос, — деди у. — Компания ушбу сервислар фойдаланувчиларидан кам бўлмаган миқдорда манфаатдордир. Бу масала интернет-трафик генерацияси ва компания даромадларига таъсир кўрсатади”.

Маълум қилишларича, “Ўзбектелеком” компанияси ушбу сервислар (Facebook ва YouTube)га ҳамкорлик қилиш бўйича таклиф билан расман мурожаат қилган. Ҳозирда улар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатишни режалаштирмоқда.

P.S.: Ҳар гал янги важ, янги баҳона. Ўтган гал модернизация билан боғлашган эди, энди ICANN интернет-корпорацияси жорий этган янгиликлар билан боғлашибди. Кейинги гал ҳам қандайдир баҳона топилса керак. Шунақа тасаввур уйғонаяптики, “Ўзбектелеком”нинг расмийлари Facebook ва YouTube масаласида жўялироқ жавоб беришга на ваколати, на тасаввури етади. Балки умуман, уларга боғлиқ эмасдир. Ўйлашимизча, бундай ресурсларни, умуман, интернетдаги ҳар қандай блоклашларни аниқ-тиниқ “ўйин қоидаси” асосида амалга оширишнинг вақти келди. Масалан, “башарангиз ёқмаяпти, шунинг учун блокдасиз”, деб очиқча айтиш лозим. Кўпчиликка ёқмаслиги мумкин, лекин “жунгли қоидаси”дек бўлса ҳам “ўйин қоидаси” керак. Ва буни айтишдан уялиш керак эмас.

Албатта, буларнинг барчаси ИМҲО.

Другие посты по теме...

Банкста Банкста @banksta
Долг "Роснефти" впервые в истории превысил отметку в 4 трлн рублей.  Он растет без остановок все время, что существует компания. В 2003-м году она была должна около 100 млрд рублей, в 2005-м — 560 млрд рублей, в...
Первый лям Первый лям @firstlyam
Компания PersonalizedPacifiers.com занимается продажей детских сосок. На этом она заработала 2 миллиона долларов. Дело в том, что она продает не просто соски, а именные изделия - на внешнюю сторону может быть нанесен...
#КаналГрибойэдова #КаналГрибойэдова @kanalgriboyedova
​Французская компания создала киоски, которые печатают короткие рассказы для посетителей кафе, библиотек и аэропортов. За две недели новинкой воспользовались свыше 10 тысяч раз
GetIT Russia GetIT Russia @Getitrussia
#sql #бд #мск Компания, занимающаяся заказной разработкой, ищет руководителя проектов. • от 100 до 130 000 • Москва http://bit.ly/2Gw485C
Злой Свин (18+) Злой Свин (18+) @Zloy_Swin
🐽 Компания Coca-Cola планирует впервые за 125 лет своего существования выпустить алкогольный напиток Наконец-то, а то уже заебался её с бухлом смешивать.