Тил ҳақида.
Ўзбек тили - давлат тили. Бу факт. Буни ҳамма тан олади. Мен ҳам. Ҳамма давлат тилида гапира олиши ҳам керакдир. Бунда ҳам ҳақиқат йўқ эмас. Лекин бир нарсага жавоб беринг-чи, ўзбек тилини ўрганган одам нима фойда ёки қулайлик яратади ўзи учун? Айтмоқчиман-ки, ўзбек тилида бирор бир тузук китоб борми? Дарсликлар ўзи рус тилидан чала-чулпа таржима қилинса, телевидениеда соф ўзбек тилида гапирадиган диктор саноқли бўлса. Бирор тайинли кино, қўшиқ у ерда турсин, кўчада хатосиз ёзилган битта баннер топиш муаммо бўлса... 1997 йилда ёзилган Гарри Поттер эндигина таржима қилинган бўлса... Э ўша Википедияда Ўзбекистон ҳақида русчада кўпроқ маълумот бор. Умримизни охиригача Навоий, Кодирийни ўқинглар деб юрамизми? Замонавийлари қачон чиқади? Мажбурий тил ўрганиш ҳақидаги қонун чиқса ҳам, ёппасига ҳамма давлат тилини ўрганади деб ўйлайсизми? Давлат тили бўлгани билан, бу тил ҳеч қандай моддий база билан таъминланмаган бўлса, ким уни ўрганади?
Одам нима учун тил ўрганади ўзи? Шу тил унга фойда келтиришини кўзлаб, кўпроқ китоб, маълумот олишни кўзлаб ўрганади.
Фақат ўзбек тилини билган одам бирор бир яхшироқ маълумот олиб биладими ҳозирги замонда, жавоб берингчи?
Ўзбек тилига ўзим ҳам ачинаман, бу она тилим. Аммо ҳақиқатни тан олиш ҳам керак.
Қонунлар рус тилида чиқса, ҳали кирилл-лотин муаммосини ҳал қилолмасак, ўзимиз соф ўзбек тилини билмасак, ҳар қадамда хато ёзсак, ўзбек бўла туриб, "ручка", "стол", "стул", "самолёт", "уже" сўзларини ўзбекчасини билмасак, бирор тузукроқ китоб сотиб ололмасак ўзбек тилида. Нима қиламиз ўзбек тилини ўрганишни талаб қилиб? Фақат бизга ёқиш учун ўрганишлари керакми тилни?
Майли, ўрганишга қарор қилди дейлик, қаерда ўргансин? Мактабдами? Мактабда инглиз тили ҳам, рус ва ўзбек тиллари ҳам ўқитилади. Ҳамма битирувчилар 3 тилда бемалол гапирадиган бўлиб чиқяптими? Билса саломлашишни билади, қолганини ўқитишмайди мактабда.
"Мана ўзбек тилини ўргатадиган сифатли китоб!" деб ким айта олади? Менга танишларим мурожаат қилишади, қандай ўрганайлик тилни деб. Шунга шароит яратиб берилганми? Ҳаммани ҳам репетиторларга 200$ бериб тил ўрганишга имкони йўқ. Бунинг барчаси яна таълим сифатига бориб тақалади. Бир нечта тилларни билгани учун бошқа жойлардан маълумот қидириб ўқиган одамлар бир нимага эришяпти ҳозир. Тил билмаган асосан ўтирибди ишсиз, ёки майда-чуйда ишлар билан банд. Рус тилининг моддий базаси ҳам жуда зўр эмас, аммо бизга нисбатан анча бой. Тан олайлик. Гапирсам, гап кўп. Шу кунларда "провокатор" ҳам, "сотқин" ҳам, "руссифат" ҳам бўлдим. Ўша тилни ўрганишни талаб қилган ректор видеосини ҳам ўчириб юбордим шу учун. Санскрит тилини ўрганасизми?
Другие посты по теме...
LIFEHACK VIDEO 💡 @LifeHackVideo
Любишь поиграть в казино, но собственные деньги нет желания тратить?💰
Любишь халяву, но не знаешь где её искать?🤔
Подписывайся на канал "BonusHunt" https://t.me/gambling_bonus !
На нём - ежедневная сводка всех...
|
|
Магазин онлайн - скидки, акции @shopru
Квадрат Пифагора: узнай характер по дате рождения.
Эти нехитрые вычисления помогут вам раскрыть характер человека. Для этого нужно узнать дату рождения.
И прочитать продолжение
|
|
Uzbek-MDK @uzmdk
Постановление о свадьбах в Узбекистане с 1 июля: что в нем будет
В Узбекистане с 1 июля может вступить в силу обсуждаемый сейчас проект Постановления, касающийся проведения торжеств. По сообщению членов Сената Олий...
|
|
Mash @breakingmash
Сколько стоит номер в Волгограде на два дня во время ЧМ 2018?
anonymous poll
15000 – 5K
👍👍👍👍👍👍👍 43%
30000 – 5K
👍👍👍👍👍👍👍 41%
5000 – 2K
👍👍👍 16%
👥 12481 people voted so far.
|
|
MDK @mudak
МДКач, у меня важный вопрос: Вы когда-нибудь ебали бабу без сознания?
anonymous poll
Нет – 952
👍👍👍👍👍👍👍 88%
Да – 133
👍 12%
👥 1085 people voted so far.
|