Umid Gafurov's Blog

Umid Gafurov's Blog

4745
29 Авг 2018
31 Авг 2018

"Инвестиция киритайлик!"

Кеча битта шоир инвесторлар учун шеър ёзибди. Нима ҳам дердик, кундалигига 5 баҳо.

Лекин бу одам айтган шеъри жуда яхши чиққан. Ўзбекистон инвесторлар учун қилинаётнган ишларни акс эттиради - ҳаммаси қуруқ гап.

Яқинда бир йирик корхона директори билан суҳбатлашгандим. Чет эллик. Бир неча йилдан буён Ўзбекистонда фаолият олиб боради. Ўзи шунчаки танишиш учун таклиф қилганди. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистондаги инвестицион муҳит ҳақида сўрадим.

- "Ўзгаришлар бор. Конвертация очилгани ишни енгиллаштирди деб жавоб берди дарҳол. Лекин муаммолар ҳалиям кўп."

- "Масалан кадрлар/мутахассислар муаммоси. Ҳозир шу хонада 10 киши ишлаяпти. Мени юртимда шу ишни 2 киши қиларди. Янги лойиҳа яратсанг кадр топиш катта муаммога айланади. Ўқишни битириб келганлар ҳеч нимани билмайди."

Бу асосий муаммоми деб сўрадим.

- Йўқ. Ишчиларни-ку ўзимиз тарбиялашимиз, ўқитишимиз мумкин. Лекин бюрократия ҳалиям кўп...

- "Масалан майдонни кадастрга киритиш учун 11 ой югурдим. Яна бошқа вилоятдан ер олиш бўйича учрашувлар бўлиб ўтганди. Келишдик. Қурилиш бўлади. Лекин рухсат берувчи имзони бир йилдан бери кутаяпмиз."

- "Яна бир муаммо бор. Хорижий компанияларга талаб жуда катта. Биз 100% перечисление билан (шу сўзни русчада айтишни ўрганганининг ўзи кўп нарсадан далолат беради) ишлашга мажбур, яъни агар қайсидир товар/хизмат нақд пулда бўлса, у билан ишлашимиз қийинлашади. Вазиятдан чиққиш йўлларини топиш керак. Қонун доирасида албатта. Агар ноқонуний тўлов ёки бошқа факт аниқланса, жарималар жуда катта. Ҳаммаси сарфланган вақтга бориб тақалади. Вақт = пул!"

- "Бизда йиллик пул айланмаси 6-7 млн доллар. Ҳаммаси 100% қонуний. Лекин биздан йирикроқ бўлган шу соҳада ишлайдиган маҳаллий ташкилот пул айланмаси 1 млн доллар. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса, бу ташкилот аллақачон банкрот бўлиб ёпилиши керак эди..." деган фикрларни айтди.

Инвесторларга қулайликлар яратилмаяптими десам, тўғри ўзгаришлар бор, аммо таклиф этилаётган қулайликлар ортиғи билан аллақачон бошқа давлатларда бор деди.

- "Масалан Хитойда бизнес бошламоқчи бўлсанг, бориб ерни кўрсатишади. Сенга маъқул келса бир ойда свет, сув, газ ўтказиб беришади ўзлари, барча хужжатларини ҳам тайёрлашади. 1 ойда ишингни бошлашинг мумкин" деяпти.

- "Ўзбекистондаги бюрократия кўпчилик инвесторларга ёқмайди. Бизнесменни одам қоғозлар билан югуриб юришга вақти йўқ. Яна бир марта "Вақт = пул" иборасини айтди.

Узоққа бормаймиз, ўзим ҳам бизнес очмоқчиман. Бунгача ЯТТ сифатида ишладим, энди йирикроқ иш бошлаш ниятида офис олдим. Офисга электр счетчиги керак. Уни олиш учун:

Одно окнога бор дейишди. Ҳокимиятда экан. Ҳокимият биносига бордим, у ердан кўчибди. Интернетда қидирдим, одноокно.уз сайти бор экан, қўнғироқ қилсам, бу шаҳар кадастри экан, кейин "одно окно" энди давлат хизматлари агентлигига айланганлигини айтишди. Адресини танишларимдан топиб бордим. Интернетда йўқ. "Техник условия" олишга ариза бериш учун 70 минут вактим кетди. Пулини тўлаб 3 кунда келинг дейишди. Бориб олдим. Унга ҳам 70 минут кетди. РЭСдан 2 678 302 сўмга договор беришди. Бу нима учун договор десам, шу ўрнатишга деб жавоб беряпти. Қаердан бу сумма чиқди десам, жавоб бермаяпти. Ваҳоланки, аризадан кейин бирор киши жойимни келиб кўрмаган ҳам, осмондан олиб қўйишган бу нархни. Давлат хизматлари агентлигига чиқдим танишларим орқали, улар РЭСга чиқиб вазиятни сўраса, бориб текширдик жойини, калькуляция қилдик деб жавоб берибди. Ҳеч ким келгани йўқ! Калькуляция бергани йўқ.

Кейин билсам ўзим счетчикни улаб РЭСдан одамни чақиртириб пломба қилдирсам бўлар экан. Кўчадаги электрик шу ишига олса 100 минг олади.

Шулар ҳақида интернетда ёзсам,"Ҳалиям сенга 26 млн дейишмаган, бизда шунақа бўлганди", "Вақти борида фикрингдан қайт, тадбиркорлик - бош оғриғи", "Ҳали, сув, СЭС, газ, пожарниклар келади" дейишди. Ҳаммани хафсаласи пир бўлган. Тўғриси, шу югур-югурлар жонимга тегиб бўлди, ҳали ишни бошламаган бўлсам ҳам.

Қанақа тадбиркорликка кўмак, инвестицион муҳит ҳақида гап кетяпти рекламаларда? Чунки реал ҳаётда бутунлай бошқа вазият. Қандайдир бошқа Ўзбекистон реклама қилиняпти-ю, биз бошқасида яшапмизми?

Другие посты по теме...

LIFEHACK VIDEO 💡 LIFEHACK VIDEO 💡 @LifeHackVideo
​​Любишь поиграть в казино, но собственные деньги нет желания тратить?💰 Любишь халяву, но не знаешь где её искать?🤔 Подписывайся на канал "BonusHunt" https://t.me/gambling_bonus ! На нём - ежедневная сводка всех...
Магазин онлайн - скидки, акции Магазин онлайн - скидки, акции @shopru
​​Квадрат Пифагора: узнай характер по дате рождения. Эти нехитрые вычисления помогут вам раскрыть характер человека. Для этого нужно узнать дату рождения.  И прочитать продолжение
Uzbek-MDK Uzbek-MDK @uzmdk
Постановление о свадьбах в Узбекистане с 1 июля: что в нем будет В Узбекистане с 1 июля может вступить в силу обсуждаемый сейчас проект Постановления, касающийся проведения торжеств. По сообщению членов Сената Олий...
Mash Mash @breakingmash
Сколько стоит номер в Волгограде на два дня во время ЧМ 2018? anonymous poll 15000 – 5K 👍👍👍👍👍👍👍 43% 30000 – 5K 👍👍👍👍👍👍👍 41% 5000 – 2K 👍👍👍 16% 👥 12481 people voted so far.
MDK MDK @mudak
МДКач, у меня важный вопрос: Вы когда-нибудь ебали бабу без сознания? anonymous poll Нет – 952 👍👍👍👍👍👍👍 88% Да – 133 👍 12% 👥 1085 people voted so far.