Umid Gafurov's Blog

Umid Gafurov's Blog

27606
21 Авг 2018

​НИМА ҚИЛАМАН БОШИМНИ ОҒРИТИБ?

Шу интернет ўлгур пайдо бўлди-ю, раҳбарларга, порахўрларга, умуман тизимдагиларга қийин бўлди. 27 йил бемалол оғзига келганини гапирадиган раҳбарлар, энди бир гап айтса интернетга тарқаб кетади. Қизиғи, ўша тарқатган одамдан: "Сиз тарқатдингизми?" деб сўралса, "Нимани?" деб билмаганга олади ўзини.

Яна интернетда шов-шув: "Эшиттингларми, ҳоким сўкинибди! Милиса бировни камситибди!" "Барака топгур, ўзи сўкинмайдиган, ҳаддидан ошмайдиган раҳбар борми Ўзбекистонда?" дейдиган одам йўқ. Кўпчилик билган, эшитган кўрган ҳам шундайларни. Фақат шу кунгача деярли ҳеч ким арз қилмаган. Чунки арз қилса ўзига муаммо. Ишдан бўшатилади. Нима қилади бошини оғритиб? Бола чақаси бор, уларни ўйлаш керак... Бошини эгиб, "Хўп бўлади, бошлиқ" дейди-да. Энди интернетга чиққанидан кейин ҳамма "герой". Ҳамма ҳақиқат талаб қилувчи.

Японияда раҳбар агар йил давоимида билиб-билмай $50 кўпроқ пул олгани аниқланса, ўзи ишдан кетади. Ходимларининг гап-сўзидан уялади. Энди улар билан ишлашга тарбияси, ор-номуси йўл қуймайди. Бизникиларчи? Эшакникидан қалин бўлиб кетган териси. Тўғри-да: Қўли остидагилари сўксаям, тепсаям доим қисииииб юрган бўлса. Бирортаси ҳақини талаб қилишни билмаса. Кейин раҳбар молга ўхшамай, кимга ўхшасин?

Биринчи курс бўлганимда бир тадбир ташкилотчилигига бириктиришган эди. Шунда ҳокимиятга мажлисга киргандим. Шу тадбир учун масъул бир одам ҳаммани ўрнидан турғизиб тарранг сўккан эди. Кап-катта отахонларни, аёлларни ўрнидан турғизиб, сан-санлаб гапирарди, сўкардиям ора-орада. Ҳозир маниям сўкадиёв деб жимгина ўтиргандим. Қисииииб...

"Нима қиламан бошимни оғритиб?" - шу саволни ҳеч берганмисиз ўзингизга? Унда билинг, жамиятимизни ўлдирган савол ҳам шу.

Другие посты по теме...

LIFEHACK VIDEO 💡 LIFEHACK VIDEO 💡 @LifeHackVideo
​​Любишь поиграть в казино, но собственные деньги нет желания тратить?💰 Любишь халяву, но не знаешь где её искать?🤔 Подписывайся на канал "BonusHunt" https://t.me/gambling_bonus ! На нём - ежедневная сводка всех...
Магазин онлайн - скидки, акции Магазин онлайн - скидки, акции @shopru
​​Квадрат Пифагора: узнай характер по дате рождения. Эти нехитрые вычисления помогут вам раскрыть характер человека. Для этого нужно узнать дату рождения.  И прочитать продолжение
Uzbek-MDK Uzbek-MDK @uzmdk
Постановление о свадьбах в Узбекистане с 1 июля: что в нем будет В Узбекистане с 1 июля может вступить в силу обсуждаемый сейчас проект Постановления, касающийся проведения торжеств. По сообщению членов Сената Олий...
Mash Mash @breakingmash
Сколько стоит номер в Волгограде на два дня во время ЧМ 2018? anonymous poll 15000 – 5K 👍👍👍👍👍👍👍 43% 30000 – 5K 👍👍👍👍👍👍👍 41% 5000 – 2K 👍👍👍 16% 👥 12481 people voted so far.
MDK MDK @mudak
МДКач, у меня важный вопрос: Вы когда-нибудь ебали бабу без сознания? anonymous poll Нет – 952 👍👍👍👍👍👍👍 88% Да – 133 👍 12% 👥 1085 people voted so far.